Жамият | 12:04 / 23.05.2024
6118
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидаги кўприк вақтинча ёпилди

У жорий йилнинг 25 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати кузатилмоқда.

Абдулла Қодирий кўчасидаги кўприк «Анҳор Локомотив» боғи, «Рамада Тошкент» меҳмонхонаси ва бошқа объектлар бўйлаб ўтади.

Қайд этилишича, у жорий йилнинг 25 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган.

Мавзуга оид