UzAuto Motors’нинг Қозоғистон бозоридаги сотуви кескин қисқарди
2024 йилнинг 4 ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остидаги автомобиллар сотуви 3 баробарга камайди. Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади.
Жорий йил апрел ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 1477 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга кам.
2024 йилнинг январ-апрел ойларидаги умумий кўрсаткич эса 4 814 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 4 ойи давомида қўшни республикада 14 336 та Chevrolet автомобили харид қилинган.
Маълумот учун, Қозоғистон UzAuto Motors’нинг энг катта экспорт бозори ҳисобланади. Ўтган йил давомида ўзбекистонликлар учун ҳамёнбоп автомобилларга контрактация ёпиқ бўлган пайтда ҳам, қозоғистонликларга чегирмалар билан ёки бўлиб тўлаб олиб чиқиб кетиш шартлари асосида ҳам машина етказиб берилган эди. Компания ўз расмий саҳифаларида “Chevrolet Қозоғистон бозорида лидерликда давом этади” сарлавҳаси билан хабарлар ҳам жойлаштирганди. Жорий йилда ушбу лидерлик Hyundai ва Kia’га бой берилган.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024