Жаҳон | 18:15 / 27.05.2024
8851
2 дақиқада ўқилади

Қуёшда энг юқори Х тоифали кучли чақнаш содир бўлди 

27-28 май кунлари қуёш фаоллиги ошади ва Х синфидаги чақнашлар, шу жумладан протон чақнашлари кутилмоқда. 

Фото: Global Look Press

27 май куни Қуёшда энг юқори Х тоифадаги кучли чақнаш содир бўлди, деб хабар берди Россиянинг Амалий геофизика институтига (АГИ) таяниб ТАСС. 

«27 май куни Москва вақти билан соат 10:08 да рентген диапазонида 36 дақиқа давом этган Х2.9 чақнаши қайд этилди. Чақнаш қисқа тўлқинли радиоалоқанинг узилишига сабаб бўлди», дейилади хабарида. 

Қайд қилинишича, 27-28 май кунлари қуёш фаоллиги ошади ва Х синфидаги чақнашлар, шу жумладан протон чақнашлари кутилмоқда. 27 май куннинг биринчи ярмида юқори кенгликларда магнит майдон бузилиши қайд этилган. 

Қуёшдаги бир қатор кучли чақнашлардан сўнг, май ойи бошида Ерда кучли магнит бўрони бошланди. 11 майга ўтар кечаси у 2005 йил августидан бери биринчи марта қайд этилган экстремал қувват даражасига етди. 

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб беш синфга бўлинади: A, B, C, M ва X. Минимал А0.0 синфи Ер орбитасидаги 1 кв.м. учун 10 нВт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. 

Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг отилиши билан бирга келади, унинг булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин. 

Мавзуга оид