Андижон-Асака йўлида Onix уриб юборган Labo ағдарилиб кетди
ЙТҲ оқибатида Labo ва Onix техник шикастланган, Labo’нинг йўловчиси шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.
Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда машина бошқарган йигит ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Ҳолат 27 май куни соат 15:20 ларда Андижон тумани “Чем” маҳалласи Андижон-Асака йўналишида содир бўлган.
2006 йилда туғилган М.М. ўзининг Onix машинасини тегишли ҳужжатларсиз (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқариб бориши давомида тезлик меъёрига ҳамда оралиқ масофа сақлаш қоидаларига риоя қилмаган.
Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo’нинг орқа қисмига бориб урилиши ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида Labo ва Onix техник шикастланган, Labo’нинг йўловчиси шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024