Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келаётгани маълум қилинди
2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллионга етиши кутилмоқда.
Тожикистоннинг Avesta ахборот агентлиги Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари Илҳом Қурбонов, Аббос Акромов ва Маъмур Баёновнинг мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш тизимига бағишланган мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Таъкидланишича, Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда, 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 1 миллионга етиши кутилмоқда. Шу боис катта меҳнат бозорида давлат хизматига энг истиқболли ва юқори салоҳиятли кадрларни жалб этиш давлат бошқаруви тизимининг асосий муаммоларидан бирига айланди.
Агентликнинг маълум қилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда давлат хизматига энг истиқболли кадрларни очиқ танлов асосида жалб этиш тизими жорий этилди. Номзодларни танлаш тизими турли тартиб ва баҳолаш мезонларига эга бўлиши мумкин, бироқ асосий шарт ўзгаришсиз қолади. Яъни барча босқичларнинг мутлақ очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади.
2020-2023 йилларда мамлакатда давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд бўш иш ўринларига 150 мингдан ортиқ танлов ўтказилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг умумий сони 2 миллион 400 мингтани ташкил этди. Натижада 60 минг нафар номзод давлат хизматига қабул қилинди, шундан 19 минг нафари (28 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
"Мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ягона тизим давлат хизматини тартибга солиш соҳасидаги илғор халқаро стандартларга тўлиқ мос келади", – деб ёзган муаллифлар.
Мавзуга оид
13:27 / 14.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS'даги натижалари сезиларли яхшиланди
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
10:11 / 28.11.2024
Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили 700 мингдан ортиқ кишига ошмоқда
15:32 / 22.11.2024