Ўзбекистон | 20:09 / 30.05.2024
8315
1 дақиқада ўқилади

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фондига янги раҳбар тайинланди

Журналистика ва коммуникация соҳасида тажрибага эга Жаҳонгир Азимов Масс-медиа фонди директори этиб тайинланди. 

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Васийлик кенгаши раиси лавозимига Фонд директори сифатида ишлаб келаётган Акрамжон Фозилов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди. 

Акрамжон Фозилов

Журналистика ва коммуникация соҳасида тажрибага эга Жаҳонгир Азимов Масс-медиа фонди директори этиб тайинланди. 

Жаҳонгир Азимов

Жаҳонгир Азимов 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2022 йилда АҚШ Алабама университетида ижодий журналистика бўйича магистратурани тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистондаги БМТ доимий координатори идорасида бошлаган. 2017 йилда у Ўзбекистондаги биринчи TEDx, TEDxMustaqillikSquare конференциялари ташкилотчиси бўлди. Шундан сўнг Voice оf Tashkent’да мустақил муаллиф бўлган, сўнгра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигида (2018−2020 йилларда) ишлаган.

Мавзуга оид