Иқтисодиёт | 09:08 / 01.06.2024
3986
1 дақиқада ўқилади
Солиқ тўловчилар 4 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани айтилди
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 4 ойда 10 трлн сўмга яқин солиқ имтиёзларидан фойдаланди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2024 йилнинг январ-апрел ойларида 122 107 та ташкилот 9,9 триллион сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Шу билан бирга:
2 442 та корхона молиявий хизматлар бўйича 6,3 триллион сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;
5 423 та корхона 10,2 триллион сўмдан зиёд ҚҚС “нол” ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- ҚҚС – 4,9 триллион сўм;
- ер солиғи – 1,9 триллион сўм;
- фойда солиғи – 1,3 триллион сўм;
- мол-мулк солиғи – 793,1 миллиард сўм;
- ижтимоий солиқ – 756,9 миллиард сўм;
- ЖШОДС – 297,5 миллиард сўм
- АОС – 50,1 миллиард сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,9 миллиард сўм.
Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва “нол” ставка ҳисоби алоҳида юритилади.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
10:20 / 24.09.2024
Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
19:46 / 19.09.2024