Ўзбекистон | 13:30 / 03.06.2024
2483
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя олувчи оилалар сони маълум қилинди

2017 йилда ижтимоий ҳимоя олувчи оилалар сони 500 минг кишини ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2,3 миллионга ошган.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бошчилигидаги делегацияси 27-29 май кунлари ташриф билан Британияда бўлди.

"Дунё" хабарига кўра, сафар давомида Оксфорд камбағалликка қарши курашиш тадқиқот марказида (Oxford Poverty and Human Development Initiative – OPHI) Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди ҳамда Британия томони билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши кураш бўйича ташаббуслари, жумладан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ишга туширилгани, 2017 йилда ижтимоий ҳимоя олувчи оилалар сони 500 минг кишини ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2,3 миллионга ошгани қайд этилди.

Британия томон Ўзбекистонда камбағалликни бартараф этишга қаратилган трансформация дастурлари натижасида 2021 йил бошидан буён камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизгача камайгани, деярли 2 миллион киши камбағалликдан чиқарилганини юқори баҳолади.

Тадбир якунида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш миллий тизими ва модели мутахассислар томонидан ривожланаётган мамлакатларда кенг жорий этишга энг самарали намуна сифатида эътироф этилди.

Мавзуга оид