Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
«Хавфли вирус» сабабли Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилгани айтилган 4 тонна помидор билан боғлиқ вазият ўрганиб чиқилади.
Қозоғистонга юборилган ва «хавфли вирус» сабабли Ўзбекистонга қайтарилгани айтилган 4 тонна помидор билан боғлиқ вазият ўрганиб чиқилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қозоғистонга сўров юборганини маълум қилди.
Қайд қилинишича, юз берган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ўтказилган. Унда маҳсулот Тошкент вилоятининг Қибрай туманида етиштирилгани аниқланган, уни Қозоғистонга етказган тадбиркор Ўзбекистонга қайтарилмаганини маълум қилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича, мева-сабзавотларни экспортга йўналтиришдан аввал ички фитосанитар сертификат расмийлаштирилади. Помидор экспортида асосий талаблардан бири маҳсулотнинг зарарли организмлардан, жумладан «помидорнинг жигарранг бужмайиши вируси»дан ҳоли эканлиги ҳисобланади.
Хабарга кўра, Қозоғистонга жўнатилган помидордан ҳам намуна олинган ва тегишли тартибга асосан лабораторияда ПЗР усулида экспертиза ўтказилган. Экспертиза натижаларига кўра, помидорда «жигарранг бужмайиш вируси» аниқланмаган.
Шу сабабли, қозоғистонлик ҳамкасбларга лаборатория экспертизасини ўтказиш методологияси, ўтказилган таҳлилларнинг праймерлари, видео ва фотосуратлари тақдим этилиши юзасидан сўровнома жўнатилган.
Шунингдек, текширув давомида юкланган маҳсулот бир далада етиштирилмагани ва турли деҳқон хўжаликларидан йиғиб олингани маълум бўлган. Вазиятни жойида ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантириб, Тошкент вилоятининг Қибрай туманига жўнатилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича, «помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси» (Tomato brown rugose fruit virus – ToBRFV) инсон организми учун хавфсиз бўлиб, зарарланган помидорни истеъмол қилганда ҳам инсон организмига салбий таъсир қилмайди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024