Ўзбекистон | 15:52 / 04.06.2024
7738
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ЕОИИ саммитидаги нутқида “яшил” коридор тизимларини кенгайтириш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Бугун, 4 июн куни Беларуснинг Несвиж шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Ҳукумат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, Арипов ўз нутқида “яшил” коридор тизимларини кенгайтириш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш, “яшил” ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишда умумий ёндашувлар ва яқин ҳамкорликни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ – Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзолигидаги минтақавий иқтисодий интеграция ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрда Куба билан бирга ташкилотда кузатувчи мақомини олган. ЕОИИда, шунингдек, Молдова ҳам кузатувчи давлат ҳисобланади.

Мавзуга оид