Ўзбекистон | 20:36 / 07.06.2024
4589
2 дақиқада ўқилади

«Киночилар уйи» «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номланди 

Президент қарори билан кинематография соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. 

«Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик асосида «Тирик тарих» дастури доирасидаги филмларни яратишга рухсат берилди. 

Шунингдек, «Киночилар уйи» «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номланди. 

Қарорга кўра, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади. 

Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий филмларнинг бепул намойишлари ташкил этилади. 

Бунда, ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади. 

Мавзуга оид