Йил бошидан буён жиноятлар туфайли давлатга етказилган зарар миқдори айтилди
Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўпол қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 20 млрд сўм зарар ундирилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, прокурорлар секторларидаги “темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда. “Аёллар” ва “ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин-қизлар ва 23 234 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 337 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 34 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 1 283 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 31 087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, 174 нафар ишчи-хизматчиларнинг кечиктирилган 510 миллион сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024