Жамият | 15:07 / 09.06.2024
7853
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда сомон ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Машинага баланд қилиб ортилган сомон тойлари электр узатиш линиясига тегиб кетган ва оқибатда ёнғин содир бўлган.

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида сомон ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

2024 йил 31 май куни соат 21:45 ларда Сайхунобод туманида сомон ортиб кетаётган юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда юк машинаси ва унга ортилган сомон ёниб кетган.

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 22:26 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда юк машинасига баланд қилиб ортилган сомон электр узатиш линиясига тегиб кетгани ва оқибатда ёнғин келиб чиққани айтилмоқда.

Аввалроқ, сомон тойларини ортган юк машинаси Ургут шаҳридаги кўчалардан бирида ҳаракатланаётганда электр узатиш линиясига тегиб ёниб кетганди.

Мавзуга оид