Қозоғистонда президент қароргоҳига ҳужум қилганлар турли муддатга қамалди
2022 йил январ воқеалари чоғида президентнинг Олмаота қароргоҳига ўт қўйганларга суд ҳукми ўқилди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди 2022 йил январ воқеалари чоғида президентнинг Олмаота қароргоҳи ва шаҳар маъмурияти биносига бостириб кирганлик иши бўйича ҳукм чиқарди.
11 киши устидан суд жараёни 2023 йил сентябр ойида бошланган эди. Прокурор улар учун 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради.
Айбланувчиларга Қозоғистон Жиноят Кодексининг 261-моддаси (Гаровга олиш), 269-моддаси (Бинолар, иншоотлар ва алоқа воситаларига ҳужум қилиш ёки уларни эгаллаб олиш), 272-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) ва 380-моддаси (Ҳокимият вакилини қўрқитиш ёки зўравонлик билан ҳаракат қилиш) билан айблов қўйилган эди.
Суд ҳукми билан 10 нафар айбланувчига амнистияни ҳисобга олган ҳолда 1 йил 9 ой, 1 нафарига 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланди.
«Судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари мулкни йўқ қилиш билан боғлиқ оғир оқибатларга олиб келди. Уч нафар айбланувчи ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик қўллаган. Айбланувчилардан бири икки ҳарбий курсантни гаровда ушлаб, уларга енгил тан жароҳати етказган. Айбланувчилар қўйилган айбларга қисман иқрор бўлишди», дейилади суд матбуот хизмати хабарида.
2022 йил январ ойида Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи ошишига қарши намойишлар тезда бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб, тартибсизликларга айланиб кетди. Тартибсизликлар маркази Олмаота бўлиб, у ерда 5 январ куни оломон бостириб кириб, ҳокимлик бинолари ва президент қароргоҳига ўт қўйган эди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳужумда минггача одам иштирок этган.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024