Жамият | 08:58 / 11.06.2024
7032
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманида юқори кучланишли симёғочда қисқа туташув содир бўлди

Тан жароҳати олганлар йўқ. Туманда электр энергиясида узилишлар кузатилмагани айтилди. 

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электр симларида қисқа туташув содир бўлди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳолат бўйича маълумот берди.

2024 йил 11 июн куни тунги вақтларда, соат тахминан 1:00 - 2:00 лар оралиғида Юнусобод тумани 18- ва 19-даҳалар орасидаги Янгишаҳар кўчасидан ўтган юқори кучланишли симёғоч электр симларида қисқа туташув содир бўлган. 

Қисқа туташув натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги, электр энергиясидан узилишлар кузатилмагани айтилади. 

Тошкент шаҳар ФВБга ва электр тармоқларига ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган. Воқеа жойига Юнусобод тумани ФВБ масъули чиққан. 

Мавзуга оид