Жаҳон | 15:50 / 17.06.2024
2940
1 дақиқада ўқилади
Лос-Анжелесда ёнғин туфайли 1200 киши эвакуация қилинди
Лос-Анжелесдаги Миллий метеорология хизмати кучли шамол ва намлик туфайли қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилди.
Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳри яқинида ўрмон ёнғинлари тез тарқалиб кетаётгани сабабли 1200 га яқин одам эвакуация қилинди.
Лос-Анжелес яқинида содир бўлган ўрмон ёнғинлари 12 минг акрдан ортиқ майдонга тарқалди, дея хабар беради Калифорния ёнғин бошқармаси.
Хабарда айтилишича, ёнғиндан жабр кўрган турар жойлардаги 1200 киши эвакуация қилинган, ёнғин тарқалаётган ҳудудга ўт ўчириш бригадалари етиб келган.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Лос-Анжелесдаги Миллий метеорология хизмати кучли шамол ва намлик туфайли қизил огоҳлантириш даражасини эълон қилди.