Ўзбекистон | 12:54 / 19.06.2024
15834
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб, одам ўлимига сабаб бўлган талаба “жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этган” деб топилган ва 7 йилгача қамоқ жазоси берилиши ўрнига суд залидан озод қилинган.

Жиззах вилояти Зарбдор туманида одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судида Зомин туманида яшовчи, 23 ёшли Х.У.га тегишли жиноят иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган.

У.Х. Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабабчи бўлиш) билан айбланган.

Қайд этилишича, судда У.Х. содир этган жиноят иши эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани, қилган ишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, ОТМ талабаси экани ҳисобга олинган.

Инсонпарварлик, бағрикенглик ва одиллик тамойилларига таяниб, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида Х.У.га қонун доираисда енгиллик берилди. Х.У.нинг хулқи ва тарбияси бир йил давомида Ёшлар иттифоқи назоратида бўлади ва унинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид