Жамият | 15:16 / 19.06.2024
6965
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда жорий йилда ЙТҲ туфайли қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди
Вилоятда йил бошидан буён 150 дан ошиқ ЙТҲ содир бўлган ва уларда анча одам вафот этган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати йил бошидан буён нечта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва уларда қанча одам ўлгани ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, 2024 йил 5 ойда вилоят ҳудудида 154 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 74 киши ҳалок бўлган, 110 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
ЙТҲларнинг 53 таси болалар иштирокида содир бўлган. Оқибатда 33 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган, 14 бола ҳалок бўлган.