Ўзбекистон | 11:44 / 21.06.2024
9151
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди

Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин келиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган ресторанда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилмоқда.

Бугун, 21 июн куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин соат 08:31 да ўчирилган.

Ёнғин натиджасида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 квадрат метр майдонда тахта бўлаклари ёнган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Мавзуга оид