Ўзбекистон | 07:20 / 22.06.2024
3941
1 дақиқада ўқилади

Бетоб қизни даволатиш учун ёрдам сўраб, ўзгаларнинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган шахс жабрланувчининг (қиз) жияни номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўз фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган.

Қашқадарё вилоятида яшовчи У.У. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан қизининг фотосурати ижтимоий тармоқларга жойлангани ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган

Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи М.Ш. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.Ш. жабрланувчи У.У.нинг (қиз) жияни номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган.

М.Ш. жиянини гўёки Ҳиндистонга олиб бориш учун пули етмаганлиги сабабли халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид