Ўзбекистон | 07:40 / 22.06.2024
3131
2 дақиқада ўқилади

Икки ҳудудда тупроқ жинсларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Когон ва Ўрта Чирчиқ туманларида тупроқ жинсларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти. 

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Ж., Б.Ҳ., Н.К. ва бошқалар “Ўрта чўл” МФЙ ҳудудидаги “К.Ж.” фермер хўжалигининг ер майдонидан жами 465,6 минг куб метр қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 7,4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда B.-s. МЧЖ раҳбари Ф.В. ғишт ишлаб чиқариш фаолияти учун “Қайтмас” МФЙдан ажратиб берилган кон ҳудудидан четга чиқиб, жами 45,4 минг куб метр тупроқ жинсларни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 779,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид