Одесса ўққа тутилиши оқибатлари ва Харкивни ҳимоя қилаётган дрон операторлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 852-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакетини қабул қилди.
- Севастополда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди — бу шаҳар Украина қуролли кучларининг ракета зарбасига йўлиқишидан кейинги кунда бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, пляжга уриб туширилган ракета парчалари тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши яраланган.
- Севастополга америкаликлар ракетаси билан зарба йўллангани туфайли АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди.
- Украина РФнинг музлатилган активларидан келган даромадлар ҳисобидан биринчи траншни кейинги ҳафтада олади.
- Донецк области Покровск шаҳрида ракета зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди. 40 дан ортиқ киши яраланган.
- Зеленский украин дронлари шу вақтгача Россиянинг 30 дан ортиқ нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари ва нефт сақланадиган базаларини нишонга олганини маълум қилди.
- Зеленский армия бирлашган кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Юрий Содолни лавозимидан олди. Унинг ўрнини бригада генерали Андрей Гнатов эгаллаган.
Покровск ўққа тутилиши оқибатлари
Донецк областида Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқинига қадар 60 мингдан ортиқ киши яшаган Покровск шаҳри мунтазам равишда россиялик ҳарбийларнинг зарбаларига учрамоқда. Покровскнинг марказий қисми жиддий вайрон бўлган, деганди май ойида шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Добряк. 24 июн куни кундузи РФ қўшини Покровск бўйлаб навбатдаги ракета зарбасини амалга оширди.
Одесса ўққа тутилиши оқибатлари
РФ қўшини 24 июн куни Одесса бўйлаб ҳам ракета зарбалари йўллади. Регион раҳбари Олег Кипер тўрт киши ярадор бўлгани ҳақида хабар қилган.
Харкив атрофида украиналик дрон операторлари
Украина қуролли кучлари Харкив ва Вовчанск атрофида Россия қўшинларига қарши ҳужумлар амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу йўналишда, бошқа кучлар қаторида Харкивдаги 92-алоҳида штурм бригадасининг «Ахиллес» номли зарбдор пилотсиз авиация баталёни ҳам жанг қилмоқда.
Севастопол ўққа тутилиши қурбонлари хотирасига ёдгорлик
Аннексия қилинган Севастополда 23 июн куни ракета парчалари шаҳар пляжига қулади. Ўққа тутиш оқибатида, шаҳар маъмуриятига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, жумладан икки бола ҳам. 150 дан ортиқ киши жароҳатланган. РФ мудофаа вазирлиги зарба «Американинг кассетали ўқ-дориларига эга ATACMS ракеталари» билан зарба берилганини маълум қилган. Украина ҳукумати ракета зарбаси учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олмаган, аммо Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк шундай деган: «Қримда ҳеч қандай „пляж“, „туристик зона“лар ва „тинч ҳаёт“нинг бошқа фиктив белгилари йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Қрим — Россия томонидан босиб олинган, ҳарбий ҳаракатлар, кенг кўламли уруш кетаётган ҳудуд. Россия бошлаган, босиб олиш ва геноцид қилиш мақсадидаги уруш».
Мавзуга оид
21:42
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024