Қизил денгиздаги отишмалар сабаб Сингапурда юк кемалари ва контейнерлар тўпланиб қолди — Reuters
Юк кемалари Сингапурда жойлашган дунёдаги энг йирик бандаргоҳда бир неча кунлаб ортилган юклар туширилиши ва ўрнига бошқа юклар ортилишини кутиб қолмоқда, деб ёзмоқда Reuters.
Бунга Қизил денгизда яманлик ҳусийчилар томонидан кемаларнинг ўққа тутилиши ва товарларни етказиб бериш занжирини ишдан чиқаргани сабаб бўлмоқда.
Қизил денгиздаги мунтазам ҳужумлардан сўнг кема ташув хизмати операторлари Африка қитъасини айланиб узоқроқ йўналишни танлашга мажбур бўлишмоқда. Ўз ўзидан, бу қатновлар сонининг камайишига олиб келган, кемалар эса шундоқ ҳам узайган рейсларни янада узайтирмаслик учун портларга камроқ кирадиган бўлишган.
Сингапур эса юкларни ташиш йўналишидаги асосий оралиқ портга айланиб қолган: бу ерга юклар ва контейнерлар бир кемаларда келтирилади ва якуний манзилга жўнатиш учун бошқа кемаларга ортиолади.
Linerlytica таҳлил компаниясининг маълумотларига кўра, жаҳон портларининг юкламаси 18 ойлик максимумга етган, бу ҳолатда лангар ташлаб турган кемаларнинг 60 фоизи Осиё қитъасида жойлашган. Июн ойининг ўрталарига келиб, портларда юк туширилиши ортишини кутаётган кемаларнинг умумий сиғими 2,4 млн 20 футли контейнер бирлигига тенглашган. Бу ҳолда, январ-май ойларида Сингапурда юкларни саралашнинг ўртача ҳажми 22 фоизга ўсган.
Май ойи сўнгида Сингапур денгиз ва порт бошқармаси контейнер ташувчи кемаларнинг ўртача кутиш вақти икки-уч кунни ташкил этаётганини хабар берган эди. Бироқ Linerlytica ва PortCast ушланиш бир ҳафтагача давом этаётганини таъкидламоқда. Оддий шароитларда тўхталиш бир суткадан ошмаган.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
21:05 / 25.11.2024
Қизил денгизда ичида туристлар бўлган кема чўкиб кетди
10:40 / 31.10.2024
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
14:51 / 03.09.2024