Ўзбекистон | 15:32 / 26.06.2024
4509
1 дақиқада ўқилади

Теҳронда Ўзбекистон ва Саудия, Қатар, Ҳиндистон, БАА ўртасида музокаралар ўтказилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Теҳронда Саудия Арабистони, Қатар, Ҳиндистон ва БАА делегациялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Осиёда ҳамкорлик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 19-йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид бин Абдулкарим ал-Хорижий, Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шри Дамму Рави ва БАА ташқи ишлар бўйича давлат вазири Аҳмад бин Али Ал Саег билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, иқтисодий дипломатияни шакллантириш ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор аниқ таклифларни кўриб чиқдилар.

Мавзуга оид