Тошкентда Spark скутерни уриб юборди
Амир Темур кўчасида Spark’ни бошқариб кетаётган фуқаро 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги скутер билан тўқнашув содир этган. Скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда Spark автомашинаси ҳайдовчиси скутер ҳайдовчисини уриб юборгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
26 июн куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси ЎМБ қаршисида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.И. Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги скутер билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:30 / 25.11.2024
Тошкентда Epica ва Spark тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
10:50 / 31.10.2024