New York Times Байденни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди
Байден ва Трамп ўртасидаги дебат демократлар сайловда бошқа номзод излаши кераклигини кўрсатди, деб ҳисоблайди The New York Times таҳририяти.
The New York Times газетаси таҳририяти АҚШ президенти Жо Байденни сайловолди пойгадаги кейинги иштирокидан воз кечишга ва демократлардан «бақувватроқ» номзодга ўз ўрнини беришга чақирди. 28 июн, жума куни чоп этилган материалга кўра, ўзининг рақиби Доналд Трамп билан биринчи теледебатида Байден «буюк давлат хизматчиси сояси» сифатида намоён бўлди.
«Жаноб Байден ажойиб президент бўлди. Унинг раҳбарлигида халқ гуллаб-яшнади ва бир қатор узоқ муддатли муаммоларни ҳал қила бошлади, жаноб Трамп очган яралар бита бошлади. Лекин жаноб Байден ҳозир кўрсатиши мумкин бўлган энг катта хизмати - қайта сайланишдан воз кечишини эълон қилиш», деб ёзади журналистлар.
Байден «тўрт йил аввалгидек ҳолатда эмас»
Материалда таъкидланганидек, 27 июн куни бўлиб ўтган теледебатлардан сўнг сайловчилар «аниқ бўлган нарсани эътиборсиз қолдира олмайдилар: жаноб Байден тўрт йил олдингидек ҳолатда эмас». Америкаликлар ҳозирги президентнинг «ёши ва заифлигини» ўз кўзлари билан кўрмоқда. «У бир неча бор гапнинг охирига етишда қийналди», деб таъкидлайди NYT таҳририяти.
Мақола муаллифларига кўра, Демократик партия «миллат манфаатларини бир кишининг амбицияларидан устун қўйиш юкига эга» ва унинг «бошқа етакчилари борки, улар ўз зиммасига тушадиган сиёсатга аниқ, жозибали ва ғайратли алтернатива тақдим этишга тайёрроқ». «Сайловчиларни жаноб Трамп ва жаноб Байденнинг камчиликлари ўртасида танлов қилишга мажбурлаш орқали мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини хавф остига қўйишга ҳеч қандай асос йўқ», — дейилади материалда.
Демократлар Байден ўрнига бошқа номзод топа оладими?
Журналистларнинг фикрича, республикачини мағлуб этиш учун демократлар Америка жамоатчилиги билан ҳалол бўлишлари керак - «жаноб Байден бу пойгани давом эттира олмаслигини тан олишлари» ва бошқа даъвогар топишлари керак.
Теледебат тугаши биланоқ, Демократик партия август ойида бўлиб ўтадиган, Байден расман номзод сифатида кўрсатилиши кутилаётган партиянинг Миллий қурултойидан олдин ёки унинг давомида президентликка бошқа номзод кўрсатиши мумкин, деган тахминлар билдирила бошланди.
Омма олдида етакчи демократлар Байденни қўллаб-қувватлаб, унинг ғалабаси учун курашишларини айтишмоқда. Унинг штаби расмий вакиллари ҳам президент курашдан чекиниш ниятида эмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024