Зеленский Путин билан музокаралар учун ягона моделни айтди
У ғалла келишувларида бўлгани каби Украина ва Россия фақат воситачилар орқали музокара олиб бориши мумкин деб ҳисоблайди.
Украина президенти Володимир Зеленский The Philadelphia Inquirer журналисти Труди Рубинга берган интервюсида Киев РФ президенти Владимир Путин билан тинчлик музокараларини фақат воситачилар орқали ўтказиши мумкинлигини айтди. Зеленскийнинг сўзлари «Украинская правда» томонидан келтирилган.
«Украина ечимга олиб борадиган моделни топиши мумкин. Бундай модел биринчи марта ғалла йўлаги мисолида қўлланган, ўшанда Украина Россия билан эмас, балки БМТ ва Туркия билан олиб борган. Ўз навбатида, улар биз билан келишиш, кейин РФ билан тегишли келишувни имзолаш масъулиятини зиммасига олганди. Ва бу шундай ишлади: ўртада БМТ ва Туркия турган иккита тенг келишув. <…>
Худди шундай, турли қитъалардаги давлатлар муайян инқирозга ечим тайёрлаётганида, ҳудудий яхлитлик бўйича ҳам, энергетика бўйича ҳам, кемачилик бўйича ҳам тегишли моделдан фойдаланиш мумкин. Кейин эса бу ҳужжат, агар у Украинани қониқтирса, РФ вакиллари билан ҳам келишилиши керак».
Зеленский «ҳозирча фақат шундай модел» борлигини таъкидлаган.
- 14 июн куни РФ ТИВ раҳбарияти қаршисида чиқиш қилган Владимир Путин Россия маълум шартлар бажарилиши эвазига Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр эканини айтганди. Улар орасида қуйидагилар бор эди: Украина Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областлари чегараларидан қўшинларни тўлиқ олиб чиқишни бошлаши, шунингдек НАТОга аъзо бўлиш режаларидан расман воз кечиши. Бундан ташқари, Путиннинг фикрича, Украина Қрим, Севастопол, Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областларининг РФ субъектлари сифатидаги мақомини тан олиши, Ғарб эса — Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши лозим.
- Володимир Зеленский Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлаш учун шартларини «ишониб бўлмайдиган ултиматум» деб атаган. «Бу аввал ҳам бўлганларидан ҳеч нарсаси билан фарқланмайдиган ултиматум», — деган Украина президенти. Унинг фикрича, Путин «тўхтамайди».
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024