Ўзбекистон | 10:26 / 03.07.2024
2847
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди

2024 йилнинг январ-июн ойларида республикада 2 665 та ҳолатда уйга киритиш билан боғлиқ низолар ҳал этилган. 

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январ-июн ойларида “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, тегишли мутахассислар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 120 688 та оила ўрганилган. Улардан 59 345 тасида низолар бартараф этилган.

Шунингдек, 36 618 та оила яраштирилган, 12 347 та алимент, 2 665 та уйга киритиш, 4 953 та мол-мулк билан боғлиқ низолар ҳал этилган. 2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бўйича Қўмита томонидан йиллик режа тасдиқланиб, апрел–июн ойларида 735 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ва болаларнинг жарроҳлик операцияси ва даволаниши учун 10 млд сўмга яқин маблағ ажратилган.

Мавзуга оид