Ўзбекистон | 21:47 / 03.07.2024
6830
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда сув қувуридаги авария оқибатлари бартараф этилмоқда

Ичимлик суви таъминоти тикланган, лекин айрим уйлар хавфсизлик нуқтайи назаридан ҳамон электр таъминотисиз қолмоқда. Асфалт қопламасини янгилаш эса уч кун вақт олиши маълум қилинди.

Авария жойига энг яқин жойлашган уй ҳовлисида сув қолмаган. / Видеодан кадр

Юнусобод туманида магистрал сув тармоғида юзага келган авария оқибатлари бартараф этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги соат 20:00 да тақдим этган ахборотда маълум қилинди.

Хабар қилинишича, ичимлик суви таъминоти тикланган, ер остидаги ишлар ҳам якунига етган. Воқеа жойидаги асфалт қопламасини тиклаш эса ишлари давом этмоқда.

Ҳисоб-китобга кўра, бу ерда 2300 квадрат метр майдондаги асфалт қопламасига зарар етган. Таъмирлаш ишларини Grand Road Tashkent компанияси олиб боради, ишлар 3 кунда якунланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ сув таъминоти корхонаси ҳолатга электр энергиясидаги узилиш сабаб бўлганини билдирган, Энергетика вазирлиги буни рад этганди.

Мавзуга оид