Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими вилоят Экология бошқармасига бошлиқ бўлди
Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойи бошида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.
Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У фаолияти давомида «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилояти кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (2017−2020), маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2021 йилда Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланган Жамол Носиров 2024 йилнинг май ойи бошида соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024
Президент йиғилишидан кейин Бухородаги учта туман ва бир шаҳарда ҳоким ўзгарди
18:18 / 12.11.2024