Ўзбекистон | 17:00 / 13.07.2024
3996
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда: "Тошкент-1" газ тақсимлаш станциясида ишлар авжида

Ёзнинг қизғин пайтида "Тошкент-1" газ тақсимлаш станциясида 2024-2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари қизғин бормоқда. Бу стратегик муҳим объект бўлиб, ундан табиий газ Тошкент ИЭС, "Aksa Energy" иссиқлик электр станциясига ҳамда Тошкент вилоятининг Тошкент, Қибрай ва Зангиота туманларига етиб боради.

10 июлдан бошлаб "Ўзтрансгаз" АЖ Қибрай ва Зангиота туманларидаги газ тармоқларида босимни тартибга солиш тугунларини ажратиш ишларини фаол олиб бормоқда. Бу 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида мазкур туманларда истиқомат қилувчи аҳолидан келиб тушган мурожаатларга жавоб бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Келаётган куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб беришни узлуксиз таъминлаш учун "Тошкент-1" да кенг кўламли ишлар бошланган. 40 дан ортиқ ишчи ва 10 дан ортиқ техника куну тун ишлаб, барча зарур чора-тадбирларни тезроқ якунлаш ва аҳолига табиий газ етказиб беришни тиклаш учун меҳнат қилмоқда.

Асосий эътибор газ тақсимлаш станциясида босимни тартибга солиш тугунларини ажратишга қаратилган. Бу Қибрай ва Тошкент туманларига газ етказиб беришнинг барқарорлиги ва сифатини яхшилашга имкон беради. Шу билан бирга, станцияда кран ўрнатилиб, станциянинг ҳимоя даражаси оширилиб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олди олинади.

Куз ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жуда кўплаб мутахассислар томонидан биргаликда амалга ошириладиган мураккаб ва муҳим жараён. Аниқ режа асосида ўз вақтида бажарилаётган тадбирлар натижасида Тошкент вилояти газ таъминотида сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

"Ўзтрансгаз" АЖ томонидан кенг кўламдаги куз-қишга тайёргарлик тадбирлари эса давом этади.

Мавзуга оид