Тошкентда қоидабузар автобус ҳайдовчилари “қора рўйхат”га киритилмоқда
Пойтахтда “қора рўйхат”га тушган автобус ҳайдовчилари сони 197 кишига етган. Масъуллар бундай ҳайдовчилар қайта ишга олинмаслигини таъкидлади.
Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган 67- ҳамда 18-сонли автобус ҳайдовчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, деб хабар бермоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.
Автобуслар светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатлааниб, белгиланмаган жойда тўхтаб, йўлнинг ўртасида йўловчиларни тушириб қолдирган.
Таъкидланишича, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб қўпол қоидабузарликни амалга оширгани учун ушбу ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, 18-сонли автобус ҳайдовчиси “Тошшаҳартрансхизмат”нинг “қора рўйхат”ига киритилган.
Қайд этилишича, бундай электрон базага киритилган ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмайди. Ҳозирда бундай ҳайдовчилар сони 197 нафарга етган.
Аввалроқ “Тошшаҳартрансхизмат” 2024 йилнинг ўтган 2-чорагида автобус ҳайдовчилари 1 392 та қоидабузарлик содир этганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
08:45 / 20.12.2024
Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
13:54 / 19.12.2024