Жамият | 07:59 / 15.07.2024
2956
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида бетон тўсиққа урилган юк машинаси ёниб кетди

Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк машинаси бетон тўсиққа урилган ва унда ёнғин келиб чиққан.

Фото: “Қамчиқавтойўл”

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 2024 йил 14 июл куни соат 18:00да Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобил йўлининг 258,5 километрида содир бўлган. Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. ЙТҲдан сўнг юк машинасида ёнғин содир бўлган.

ФВБ ўт ўчирувчилар бўлинмаси томонидан ёнғин ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Ҳозирда довонда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Олдинроқ довонда IVECO юк машинаси ҳам ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетганди.  

Мавзуга оид