Жаҳон | 11:08 / 17.07.2024
4861
2 дақиқада ўқилади

Аргентина президенти разведка хизматини тарқатиб юборди

Аргентина Федерал разведка агентлиги кузатув, сиёсий ва мафкуравий таъқиблар каби ноқонуний фаолиятда айбланган. Президент Милей уни янги орган билан алмаштирди.

Аргентина президенти Хавер Милей мамлакат Федерал разведка агентлигини (Agencia Federal de Inteligencia, AFI) тарқатиб юборишни буюрди ва унинг ўрнида янги идора ташкил қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти 15 июл куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Бу қадам терговнинг разведка ички жосуслик, сиёсий ва мафкуравий таъқибларда иштирок этгани ҳақидаги хулосалари билан изоҳланади. 

Милейнинг фармонига кўра, 2015 йилдан бери мавжуд бўлган AFI бевосита президентга бўйсунадиган, «ўзгартириш ва модернизация қилиш учун» яратилган тўртта агентлик устидан назоратни амалга оширадиган Давлат разведка котибияти (SIDE) билан алмаштирилади. 

Гап янги идораларни шакллантириш ҳақида кетмоқда: Аргентина разведка хизмати, «мамлакатга таҳдидларнинг олдини олиш» учун маълумот тўплайди; Миллий хавфсизлик агентлиги, унинг вазифаси «жиддий федерал жиноятлар» ҳамда жиноий ва террористик ташкилотлар таҳдидларининг олдини олишдан иборат бўлади; IT инфратузилмасини ҳимоя қилувчи Федерал киберхавфсизлик агентлиги; юқоридаги идораларни текширувчи Ички ишлар бошқармаси. 

Мавзуга оид