Ўзбекистон | 08:59 / 19.07.2024
6629
4 дақиқада ўқилади

Етакчи компаниялар PDP University’да эҳтиёжманд оила фарзандлари ўқиши учун 12 млрд 900 млн сўм грант ажратди

Фото: PDP University

Жамиятимизда ёшлар баъзан иқтидор ва салоҳияти бўла туриб таълим олишда турли тўсиқларга дуч келишади. Беш қўл баробар бўлмаганидек, моддий имкониятлари юқори бўлмаган кўплаб оилалар мавжуд.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитишда қийин вазиятларга дуч келишади. Натижада жамиятимиз кўплаб кучли билимли ёшларни йўқотиши мумкин. Бироқ астойдил истаган ва ҳаракат қилишдан тўхтамайдиган қатъиятли инсон ҳар қандай вазиятда ўз мақсадлари томон йўл топа олади. Ҳаётнинг ўзи унга янги имкониятлар калитини тутқазади.

PDP EcoSystem ҳамкорлигида, ўнта йирик компаниялар ҳомийлиги остида ташкил этилган Unicorn лойиҳаси шундай имкониятни дастурлаш соҳасига қизиққан ёшлар учун тақдим этди. Ушбу лойиҳа АйТи соҳасида билим олишни истовчи иқтидорли ёшларнинг ўқишлари учун ҳомийлик қилишни кўзда тутади.

Грант соҳибига айланган талабалар:

1. АйТи соҳасига ихтисослаштирилган PDP University’да ГРАНТ асосида ўқишади.

2. Тошкент шаҳрида 1 йил давомида бепул ётоқхона билан таъминланади.

3. Уч маҳал иссиқ овқатланиш имконига эга бўлишади.

Талабалар ҳар қандай муаммолардан озод бўлган ҳолда бутун диққатини сифатли таълим олишга қаратишлари ва натижада энг замонавий ва даромадли касб эгасига айланиб нафақат ўзи, балки бутун бир оиласини моддий томонлама тўлиқ таъминлай олувчи шахсга айланишлари мумкин.

Қуйидаги ҳомий компаниялар томонидан 2024 йил учун 12 млрд 900 млн сўм миқдорида грант ажратилган:

  • "SIFCO INTERNATIONAL” МЧЖ - савдо белгиси: SIFCO International, ALFARUQ, MERVAN DEVELOPMENT, DECLAS;
  • "MURODLI SAVDO" МЧЖ - савдо белгиси: UNION PAPER AND BOARD;
  • "MEGA-TECH SOLUTIONS" МЧЖ - савдо белгиси: MEGAVAN;
  • "M-TYRE DISTRIBUTION" МЧЖ - савдо белгиси: BALLON BY MEGAVAN; Г’ИЛДИРАК ТАМИРЛАШ УСТАХОНАСИ;
  • “MEGA MOTORS” МЧЖ - савдо белгиси: MEGAMOTORS;
  • "GREEN TECHNOLOGIES COMPANY" МЧЖ - савдо белгиси: KEDA SUREMAKER;
  • "7-QURILISH TRESTI" МЧЖ - савдо белгиси: 7-QURILISH TRESTI;
  • "FUTURE AUTO WORK TRUCKS DISTRIBUTION" МЧЖ - савдо белгиси: FUTURE AUTO WORK;
  • "AUTOTEXXIZMAT" МЧЖ - савдо белгиси: AUTOTEXXIZMAT;
  • "ALEXOR LINE" МЧЖ - савдо белгиси: Alexor Line;

Ушбу пул маблағлари кўплаб оилалар, иштиёқи баланд бўлган ёшлар учун ҳақиқий нажот бўлиши мумкин. Агар мақсадингиз йўлида олға қадам ташласангиз ҳаёт ҳам сизга имконият эшикларини очади.

Лойиҳа доирасида грантларни қўлга киритиш тартиби қуйидагича:

1. Ҳужжат (ариза) топшириш жараёни. Бунда иштирокчи махсус сайтда ўзи ҳақидаги тўлиқ маълумотларни киритиб, берилган формаларни тўлдириши керак бўлади.

2. Номзод билан интервью. Бунда сайтга ўз маълумотларини киритган талабгорлар билан Zoom платформаси орқали якка тартибда онлайн суҳбат ўтказилади.

3. Махсус ўқув дастури ва имтиҳон. Ушбу босқичда суҳбатдан ўтган номзодлар 2 ойлик “Foundation” (дастурлаш бўйича фундаментал билимлар) курсини онлайн ўқишлари ва курс сўнгида имтиҳондан ўтишлари керак бўлади.

4. Номзодлар саралаб олиниб, PDP Academy “Foundation” курсидан таҳсил олишни бошлайдилар.

Курсни муваффақиятли якунлаган 200 нафар иштирокчи юқорида кўрсатилган грант ва имкониятлар соҳибига айланадилар.

Unicorn 3.0 грантига ариза топшириш учун: Ҳавола

Моддий қийинчиликлар қанотларингиздан айиришига йўл қўймаймиз. Сиздан эса кучли хоҳиш, қатъият ва билим талаб этилади холос. Шу кунгача грант соҳибига айланиб, ҳаётида янги саҳифалар оча олган муваффақиятли ёшлар сафига қўшилинг. Жамиятимиз ва миллатимиз учун керакли кадрга, оилангиздаги муҳитни мутлақо ўзгартирган қаҳрамонга айланиш имкони сизда мавжуд. Бундан унумли фойдалана олиш ўз қўлингизда.

Батафсил маълумот учун: Ҳаволага босинг

Мурожаат учун: 78-777-77-47

Реклама

Мавзуга оид