Жамият | 16:34 / 21.07.2024
7327
2 дақиқада ўқилади

Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди

Болалар омбудсмани болаларда жароҳат аниқланмагани ва унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди. Аёл «фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она» сифатида рўйхатга олинди.

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилояти Жондор туманида аёл хориждаги эри уларнинг ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганига жаҳл қилиб, 3–4 ёшли қизларини калтаклаганди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ушбу аёлга нисбатан жарима қўлланди.

Унинг маълум қилишича, 2020 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.С. ва 2021 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.С.да ҳеч бир даражадаги тан жароҳати аниқланмаган.

Шу билан бирга, И.М.нинг ўз болаларига нисбатан номақбул ҳаракатларида МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, жорий йилнинг 20 июл куни тегишли жарима жазосига тортилди ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинди. 

Ўз фарзандларига зиён етказишини олдини олиш мақсадида онага нисбатан махсус ижтимоий чоралар кўрилади.

«Ҳолат 9 июл куни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи аёл И.М. томонидан содир этилган. Унинг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётган бўлиб, эри оиласидан хабар олмаётгани, етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл қизлари Ў.С. (2020 йилда туғилган) ва Ў.С. (2021 йилда туғилган)ни уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган», дейилади хабарда.

Мавзуга оид