Навоийда “Яшил макон” лойиҳасига масъул 53 шахс 180 миллион сўм жаримага тортилди
Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг 2023 йил кузи ва 2024 йил баҳор мавсумига бириктирилган масъуллардан 53 нафарига жарима белгиланди. Ҳудудларда экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилинмагани, суғорилмагани ва агротехник тадбирлар амалга оширилмагани аниқланган.
Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларининг ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказиляпти. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Ўтказилган ўрганишда ҳудудларда 2023 йил кузи ва 2024 йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилинмагани, суғорилмагани ва агротехник тадбирлар амалга оширилмагани аниқланган. Шу сабаблар билан Учқудуқ туманида 10 нафар, Конимех туманида 7 нафар, Навбаҳор туманида 6 нафар, Кармана туманида 5 нафар, Қизилтепа туманида 5 нафар, Томди туманида 5 нафар, Хатирчи туманида 5 нафар, Зарафшон шаҳрида 4 нафар, Нурота туманида 3 нафар, Навоий шаҳрида 2 нафар, Ғозғон шаҳрида 1 нафар масъул шахсга жарима белгиланган.
Ҳолат юзасидан жами 53 нафар масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, умумий ҳисобда 180 млн 200 минг сўм жарима қўлланган.
Вазирликнинг маълум қилишича, республиканинг қолган вилоятларида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши юзасидан ўрганиш ишлари давом этяпти.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024