Жамият | 13:02 / 23.07.2024
6951
1 дақиқада ўқилади
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, ҳолатни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Бугун, 23 июл куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Ҳодиса ФВВ раҳбарияти назоратида. Айни дамда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
ФВВ тез орада қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилган.