Жаҳон | 19:27 / 25.07.2024
5268
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Оталар куни тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Қонун оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, ота ва онанинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ҳиссасини эътироф этишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Фото: kaktus.media

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикасида Оталар куни ва Оналар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2024 йил 26 июнда қабул қилинган. Қонун билан Оталар куни ҳар йили 15 мартда ва Оналар куни (май ойининг учинчи якшанбаси) нишонланиши белгиланди.

Маълум қилинишича, қонун оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, ота ва онанинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ҳиссасини эътироф этишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда Оналар куни 2012 йилдан бери май ойининг учинчи якшанбасида нишонланади.

Мавзуга оид