Жамият | 10:45 / 25.07.2024
5019
1 дақиқада ўқилади

«Евро-2024» футбол мусобақалари ёзувидан рухсатсиз фойдаланган шахс жаримага тортилди

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгаси мурожаати асосида «Евро-2024» футбол мусобақалари Telegram ижтимоий тармоғининг AF(L) каналида ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахснинг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан канал маъмурига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Суд қарорига кўра ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Адлия вазирлиги муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний равишда фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

Мавзуга оид