Учтепада қувурлар ёрилиши оқибатида сув тошди
Ҳолат Ширин чорраҳасида бўлган. Масъулларга кўра, 2 та қозонхонада ўтказилган синов вақтида иссиқ сув қувурлари ёрилган. Ҳозирда муаммо бартараф этилгани айтилмоқда.
Тармоқларда Учтепа туманининг Ширин чорраҳасида сув қувурлари ёрилиб, кўчаларда сув тошаётгани акс этган видеолар тарқалди. Унда сув тобора кўпайиб, кўлмакка айланиб бораётгани кўринади.
Учтепа тумани ҳокимиятига кўра, ҳақиқатан ҳам Ширин чорраҳасидаги иссиқ сув қувурларида муаммо юзага келган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Азиз Наимовнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, 5- ва 9-қозонхона магистрал қувурлари босим остида текширилаётган вақтда қувурлар ёрилган.
“Айнан синов вақтида ёрилган. Ҳозирда носозлик жойи аниқланган, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Сув тўхтатилган”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Юнусободдаги сув ўтказгич тармоғида ҳам носозлик кузатилиб, кўчаларни сув босганди. Ўшанда “Ўзсувтаъминот” қувур ёрилиши оқибатида 80-85 минг куб метр ичимлик сув йўқотилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:22 / 02.10.2024
Учтепада 20га яқин кўп йиллик дарахтларга заҳарли модда қуйилган. Аҳоли айбдор топилишини хоҳлайди
16:01 / 11.09.2024
Олий суд раис ўринбосари ва Тошкент шаҳар суди раиси қандолат фабрикасини “зиёрат” қилди
10:51 / 14.07.2024
Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди
11:37 / 13.07.2024