Спорт | 23:42 / 28.07.2024
13792
1 дақиқада ўқилади

Диёранинг ғалабаси улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган қизлар учун мотивация ҳамдир - Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева дзюдочи Диёра Келдиёрованинг Олимпия ўйинларида олтин медал олгани билан табриклади.

Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди! 🥇

Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.

Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медал” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!

Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид