Исроил армияси Ливан пойтахтига зарба берди
Зарба нишони «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи қўмондонларидан бири бўлган.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливан пойтахти Байрут шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда ЦАҲАЛ баёнотида айтилади.
Таъкидланишича, зарба нишони Жўлан тепаликларига ракета ҳужумини уюштирган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи қўмондонларидан бири бўлган. Зарбанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Байрут ҳужуми ҳақида хабар берилганидан кўп ўтмай, Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант «Ҳизбуллоҳ» «қизил чизиқни кесиб ўтгани» ҳақида баёнот берди.
27 июл куни Исроил томонидан назорат қилинадиган Жўлан тепаликлари ўққа тутилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна ўттиз нафар одам жароҳатланган эди.
Исроиллик ҳарбийлар ҳужумда Ливандаги шиаларнинг ҳарбийлашган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатини айблади ва жавоб зарбаси берилишидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024