Жаҳон | 18:47 / 31.07.2024
11739
1 дақиқада ўқилади

Электр учун тўловларни амалга оширишда 5 августгача узилишлар бўлиши мумкин

«Ҳудудий электр тармоқлари»га қарашли Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

31 июл соат 23:50 дан 5 август соат 22:00 гача «Ҳудудий электр тармоқлари»га қарашли Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Қайд қилинишича, янги биллинг дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан ушбу муддат оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу муддат давомида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмаслигини таъкидламоқда.

Мавзуга оид