Жамият | 19:17 / 01.08.2024
5934
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ookla® таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Ucell'да экани эътироф этилди

Ookla®’нинг кенг полосали тармоқлар маълумотларини таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси Speedtest Intelligence® томонидан йилнинг биринчи ярми учун ўтказган таҳлили асосида Ucell – Ўзбекистонда мобил Интернет тезлиги бўйича етакчи ўринни эгаллаётгани тасдиқланди.

Фото: Ucell

Ўртача юклаб олиш тезлиги 43,91 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 13,32 Мбит/с ни ташкил этди, бу эса компанияга 70,30 га тенг бўлган Speed Score ™ тўплаш имкониятини берди.

Ookla® Ўзбекистондаги энг тезкор интернетни аниқлаш мақсадида Speedtest иловасида жорий этилган 500 мингдан ортиқ тест натижаларини таққослади. Натижалар Ucell’нинг ушбу рейтингдаги етакчи мавқеини сўзсиз тасдиқлайди, дейилади компания пресс-релизида.

Ookla президенти ва бош директори Стивен Бай, Ziff Davis бўлинмалари ҳам Ucell’га ўз табригини йўллади:

“Ucell компанияси 2024-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги энг тезкор мобил тармоқ сифатида Speedtest мукофотига сазовор бўлганини фахр билан таъкидлаймиз. Ушбу мукофот уларнинг Ookla методологияси томонидан тасдиқланган соҳадаги етакчилик фазилатларидан далолат беради. Табриклаймиз, Ucell!”. 

Ғалаба Ucell компаниясининг жадал ўсиш суръатларини акс эттиради ва алоқа сифатининг энг юқори стандартларини яратиш устуворлигига амал қилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 миллиондан ортиқ абонентлар айнан ушбу телеком операторини афзал кўришмоқда. Компания йирик шаҳарлар ва сайёҳлик марказларида бешинчи авлод 5G мобил қамров зоналарини доимий равишда кенгайтирмоқда. 

Юқори тезликдаги 4G LTE таянч станцияларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, улар юқори сифатли овозли ва видео алоқа, шунингдек, интернетнинг ишончли ишлашини таъминлайди.

“Мобил интернет саноатни ривожлантиришнинг асосий омилидир. Ucell абонентлар халқаро даражадаги хизматни олишлари учун тармоқни ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Биз технологик устунликни яратмоқдамиз ва Ookla сўнгги маълумотлари Ucell тўғри йўналишда кетаётганидан далолат беради”, - дея изоҳ берди Ucell Бош директори Андрей Шишковский.

Ookla® компаниясининг Speedтест®Global Index маълумотларига кўра, мобил интернет тезлиги бўйича ўнлаб дунё етакчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Қатар, БАА, Қувайт, Норвегия, Дания, Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Нидерландия ва Баҳрайн.

Ўзбекистон 77-ўринни эгаллайди: 2023-йилда Ўзбекистон 107-ўринни эгаллаган ҳолатга қараганда тараққиёт янада юқори даражага кўтарилгани сезилиб туради. 

Рақамли технологиялар вазирлигининг қўшган катта ҳиссаси, мамлакат уяли алоқа операторлари ва энг йирик оператор Ucell томонидан амалга оширилаётган тармоқлар модернизацияси бўйича амалга оширилаётган ишлари Ўзбекистонга жаҳон рейтингида 30-ўринни эгаллашга имконият яратди.

Уяли алоқа операторларининг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ookla® томонидан 2024-йилнинг 1-2-чораги учун Speedtest Intelligence® маълумотлари таҳлилига асосланган. Ookla савдо белгилари лицензия асосида қўлланилади ва муаллифнинг рухсати билан қайта нашр этилади.

Реклама

Мавзуга оид