340 минг абитуриентнинг “икки” баҳо олиши ва ҳуқуқ тестларидаги можаро — БМБА расмийлари нима дейди?
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбеков, агентлик ҳузуридаги илмий-ўқув амалий марказининг бўлим раҳбари Миршод Эрмаматов ва ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа жорий йилги тест синовларининг якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди.
Бу йил 740 мингга яқин абитуриент кириш имтиҳонларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Ўтиш балли эса энг юқори – 189 баллнинг 30 фоизи миқдорида белгиланган, яъни 56,7 балл. Ана шу баллни олган абитуриентнинг баҳоси “1” дан сал юқори бўлади. Аммо 350 мингга яқин талабгор саволларнинг 30 фоизига ҳам тўғри жавоб беролмаган.
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрича, бу – ёшларда билим олишга бўлган иштиёқнинг тобора тушиб бориши билан боғлиқ. Билимни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбеков эса вазиятни ўтган йилгидан яхшироқ деб баҳолади. Агентлик ҳузуридаги марказ имтиҳон ва ундан кейинги натижаларни ҳар йили таҳлил қилади. Натижаларни умумий эмас, аввало шу йил битирган битирувчилар йиғган баллар асосида кўриб чиқиш керак, дейди Олимбеков.
Шунингдек, бу йилги кириш имтиҳонларида ҳуқуқшуносликдан тушган саволлар олдиндан эълон қилинган манбалардан эмаслиги айтилди. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари бундан жиддий норозилигини билдирди. Аммо агентлик ўз позициясида собит қолмоқда. Бошқарма бошлиғига кўра, саволларнинг ҳаммаси давлат дастури асосида бор ва аввалдан эълон қилинган манбалардан олинган. Лекин қонун ва кодекслар ўзгарса, ўзгарган вариант асос қилиниб олиниши абитуриентлар ўртасида чалкашликни келтириб чиқаргани ҳақиқат.
БМВА вакилларининг фикрича, ўтиш баллини ҳам ололмаганлар сонининг бу қадар кўплигига баъзи абитуриентларнинг ҳаттоки саволни кўрмай жавобларни белгилаши ҳам таъсир кўрсатган. Ўз билимини синаш учун келган айрим ўқитувчилар ва бу йилги саволлар билан танишиш мақсадида имтиҳонга кирган репетиторлар фақат ўз фани бўйича тестларни ечади, қолган фанларга қарамайди, дейди улар.
Шоҳрух Мажидов суҳбатлашди.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:23 / 21.09.2024