Жамият | 09:10 / 07.08.2024
65679
2 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди

Воқеа 6 август куни тунда содир бўлган. Бўстонлиқ туманида хизмат хонадонида яшовчи профилактика инспектори “ПМ табел” қуроли билан аввалига турмуш ўртоғи ва 7 ойлик ўғил фарзандига, сўнгра ўзига ўқ узган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида даҳшатли воқеа содир бўлди: профилактика инспектори ўзига топширилган тўппонча билан аввалига турмуш ўртоғи ҳамда фарзандини, сўнгра эса ўзини отиб ўлдирган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов бу маълумотни тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, ҳолат 6 август куни соат 21:00 ларда содир бўлган.

Бўстонлиқ туманида хизмат хонадонида яшаган, 1996 йилда туғилган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган “ПМ табел” қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўқ узиб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у жиноий қилмишидан қутулиб қолиш мақсадида қурол билан ўзининг ҳам бошига ўқ узган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид