Спорт | 19:08 / 07.08.2024
7319
1 дақиқада ўқилади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпиони допинг туфайли дисквалификация қилинди

Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиби, катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигида кумуш медал совриндори Сардор Лапасов допинг учун жазоланди.

Фото: uzwf.uz

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов антидопинг қоидабузарлигини содир этгани сабабли 4 йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) хабар берди.

Қайд қилинишича, спортчидан мусобақа даврида олинган допинг синамасида тақиқланган «Кленбутерол» моддаси борлиги аниқланган. Ушбу модда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонгидан 2024 йилги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

Энди Лапасов дисквалификация муддати тугагунга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этолмайди.

Сардор Лапасов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиби, катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигида кумуш медал совриндори ҳисобланади.

UzNADA Лапасовнинг жазо муддати қачондан бошлангани ва унинг қайси совринлари бекор қилинганига аниқлик киритмаган.

Мавзуга оид