Киев: Нигер расмийларининг Украинага қарши айбловлари ҳақиқатга тўғри келмайди
Украина «халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқни бузганлик» ҳақидаги ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этади», дейилади мамлакат ТИВ хабарида.
Украина Нигер Республикаси ҳукуматининг 2024 йил 6 августдаги Украина билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарорини ҳисобга олди. Нигер ҳукумати вакили баёнотида келтирилган айбловлар «асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди». Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди
Баёнотда таъкидланишича, Украина ўзига қарши «халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқни бузганлик» ҳақидаги ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этади.
«Бундай қарор Украинага қарши асоссиз кенг кўламли тажовузкор уруш олиб бораётган давлат – Россия Федерацияси билан яқинлашиш йўлини танлаганлар танлови. РФ йилдан ортиқ вақт мобайнида давлатимиз ва унинг аҳолиси ва фуқаролик инфратузилмасига қарши кенг кўламли террордан фойдаланиб, Украина халқига қарши кўплаб ҳарбий жиноятлар содир этмоқда, халқаро хавфсизлик ва сиёсий вазиятни беқарорлаштирмоқда, дунёнинг барча бурчакларида, шу жумладан Африкада тартибсизлик ва қарама-қаршиликни тарқатмоқда», - дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Нигер ҳукумати Малидаги воқеа юзасидан ҳеч қандай тергов ўтказмасдан ва бундай қадам сабабларига оид ҳеч қандай далил келтирмасдан, Украина билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилганини қайд этди.
ТИВ Украина барча Африка давлатлари билан тенг ҳуқуқлилик, ички ишларга аралашмаслик, мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, халқаро тан олинган чегаралар доирасида халқаро меъёрларга қатъий риоя қилиш асосида ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024