Ўқишни кўчириш тестларида қатнашишга 44 мингга яқин талабгорга рухсат берилди
Ўқишни кўчириш бўйича энг кўп ариза нодавлат олий таълим муассасалари талабаларидан жўнатилган.
Олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланди. Жараён якунлари бўйича Билимларни баҳолаш агентлиги маълумот берди. Унга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича жами 43 882 нафар талабгорга тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган.
Шундан энг кўп ариза республикадаги нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларидан келиб тушган (жами 33 255та). Хорижий ОТМларнинг республикадаги филиалларидан эса 657 нафар талаба ўқишини кўчирмоқчи эканини билдирган. Хорижий давлатларнинг ОТМларидан 9 970 нафар талабгор ўқишини кўчириш бўйича ариза жўнатган. Агентлик ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг ўтказилиш санаси ва талабгорлар учун рухсатномаларни бериш муддатлари ҳақида қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Маълумот учун, хорижий ва маҳаллий ОТМдан ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 15 июлдан 5 августгача давом этганди. Олдинроқ, “перевод”ни кимлар, қай тартибда амалга ошира олади, қандай ҳолатда ўқишни кўчириш учун рухсат берилмаслиги ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
23:35 / 13.07.2024
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
14:46 / 19.09.2023
Ўтиш баллини 89,2 фоиз талабгор тўплолмади – бу йилги «перевод» мавсуми ҳақида
14:28 / 25.08.2023